11 Октябр 2021 йил 75

“Cobalt” бошқарувини йўқотди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 974- километрида Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани Ермагамбетов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро “Cobalt” бошқарувини йўқотди.

Пировардда автоулов йўл четида тўхтаб турган “Yutong” автобусига урилган. Бу эса “Cobalt” йўловчилари Андижон вилояти Хўжаобод тумани Исломобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Тошкент вилояти Бўка шаҳрида яшовчи 2 кишининг тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этишига сабаб бўлди. Худди шундай, “Cobalt” ҳайдовчиси шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech