14 Сентябр 2020 йил 11

Жиноий шериклар ушланди

27 август куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига Жиззах шаҳрининг Заргарлик маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Н.Ҳ. мурожаат қилиб, Жиззах политехника институти ётоқхонасида ташкил этилган “Covid-19” саралаш ва тақсимлаш марказига ишга кириши учун пора талаб қилишаётганлигини билдирган.

Эътиборлиси, ишга жойлашни Жиззах шаҳри, Тошлоқ маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган, уй бекаси Д.Ҳ., Жиззах шаҳри Иттифоқ маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган, дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи хорижий корхона вакили Н.У., Фориш тумани Қорабдол ҚФЙда яшовчи, Бахмал тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси, 1990 йилда туғилган Ш.Т.лар ваъда қилишган.

Мазкур мурожаат асосида “Covid-19” саралаш ва тақсимлаш марказида ўтказилган тезкор тадбир давомида аризачи Н.Ҳ. ҳамда унинг 3 нафар танишидан 1000 АҚШ долларини олаётган жиноий шериклар ушланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда иш қўзғатилган. Дугоналар фирибгарлик ва пора олишда айбланмоқда.     

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech