21 Май 2020 йил
665
Фирибгарлик билан боғлиқ жиноят муҳокамаси ўтказилди
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Мансур Саттаров иштирокида Бахмал тумани Нурафшон маҳалласида фирибгарлик билан боғлиқ жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди.
Маълум бўлишича, Бахмал тумани, Нурафшон маҳалласида яшовчи шахс ўзига олдиндан таниш бўлган фуқароларни алдаб, бирининг 40.000.000 сўмлик 6 бош, бошқасининг 19.700.000 сўмлик 4 бош, яна бирининг 19.300.000 сўмлик қорамолларини олиб кетиб, пулларини шу кунга қадар бермасдан, алдаб келган.
Тадбирда бошқарма бошлиғининг ўринбосари Мансур Саттаров ушбу жиноятни келтириб чиқарувчи сабаб ва омиллар, жиноятнинг ҳуқуқий оқибатлари ва бартараф этиш йўллари ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришга оид фикрларини билдирди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати