7 Май 2020 йил 806

2017 йил содир этилган жиноят очилиди

2017 йилнинг 13 январида Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлимига Жиззах шаҳар, Кўтарма маҳалласида истиқомат қилувчи 1966 йил туғилган Ш.Х. мурожаат қилаб, Гандумтош маҳалласида жойлашган қурилиши тугалланмаган янги ховлисидан дераза ромлари ва 3 метрлик швеллерларни номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган эди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси томонидан суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятни Гандумтош маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1979 йил туғилган Ш.Т. содир этганлиги аниқланди.

Хулоса қиладиган бўлсак, жиноятга эртами кеч жазо муқаррар.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech