23 Июл 2020 йил 561

3- сектор масъуллари деҳқонларга камарбаста

Пандемия шароитида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода, мамлакатимизда деҳқончилик ва томорқачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, вилоятимизда мавжуд экин майдонларидан самарали фойданиш, ғалладан бўшаган ерларга иккинчи экин экиш, лалми майдонларни сув чиқариш йўли билан ўзлаштириш чоралари кўрилаётир.

Чунончи, Фориш туманининг Оқтом маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ер ости сувларидан фойдаланган ҳолда юзлаб гектар ерда полиз маҳсулотлари парваришланмоқда. Хусусан, Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи  Аброр Раимқулов эрта баҳордан буён Оқтомда. У оила аъзолари билан бирга 3 гектар ерда қовун, 1 гектар ерда тарвуз ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирмоқда. Деҳқон маҳсулотларини бозор чиқариш ортидан яхшигина даромад кўраётир. Аброр Раимқулов 3- сектор масъуллари унга яқиндан ёрдам беришаётганини билдирди.

Худди шундай, Арнасой туманида 250 гектар экспортбоп қовун уруғини қадаган Умрзоқ Жўраев баркали ҳосил олишга муваффақ бўлди. Умрзоқ Жўраев ҳам соҳа вакилларидан миннатдор. Боиси вилоят ички ишлар бошқармаси деҳқоннинг экин майдонини сув билан таъминловчи лотокларни таъмирлашга кўмак берди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

 

 

Text to speech