3- сектор раҳбарининг навбатдаги қабули ўтказилди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳафтанинг ҳар шанба куни бошқармада ўз шахсий қабулини ўтказмоқда. Навбатдаги қабулда 20 дан ошиқ фуқаро турли масалалар юзасидан мурожаат қилди.
Жумладан, ишга жойлашиш, ҳуқуқий ёрдам олиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, оилавий низоларни ҳал қилиш, уй-жой тиклаш учун ер ҳамда моддий ёрдам ажратиш, иш жойини ўзгартириш, фирибгардан қарзни ундириш, қонунни бузган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш, фуқаролар мурожаатларига эътиборсизлик қилган масъулларга чора кўриш бўйича кўмак сўралди.
Мулоқотлар давомида кўтарилган ҳар бир масалага ечим топиш нуқтаи назаридан тегишли масъуллар бириктирилиб, муаммоларни ҳал этиш муддатлари белгиланди. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг бу каби қабуллари вилоятнинг 3- секторидаги аҳоли пунктларида мунтазам ўтказилмоқда.
Мазкур жараёнда фуқаролар мурожаатларидан келиб чиқиб, бир қатор ишлар амалга оширилаяпти. Хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 3- сектор вакиллари тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорлик учун субсидия ва кредитлар ажратиш, аёллар, ёшлар ва темир дафтарга киритилганларни ер ва иш қуроллари билан таъминлаш чораларини кўришаяпти.