4 Декабр 2020 йил
597
Аёлга қонуний чора кўрилади
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув ҳаракатлари давомида Пахтакор тумани Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, ОИТС хасталигига чалинган С.Б. жорий йилнинг 19 сентябридан 2 ноябрига қадар Жиззах шаҳрининг Оққўрғонлик маҳалласида истиқомат қилувчи А.Д. билан ишқий муносабатда бўлган. Аёл А.Д.га ўзининг хавфли юқумли касалликка чалинганлигини маълум қилмаган.
Бундай хатти-ҳаракат жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Хуллас, айш-ишрат ҳар икки томон учун қимматга тушадиган бўлиб турибди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати