7 Ноябр 2020 йил
464
Аёллар томонидан жиноят содир этилишининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди
Арнасой тумани ички ишлар органлари ходимлари томонидан “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” доирасида қатор профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Чунончи, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори томонидан ҳудуддаги аёллар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.
Худди шундай, мазкур тадбирлар давомида аёлларнинг бандлигини таъминлаш чоралари ҳам кўрилди. Масалан, Ғофур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1991 йил туғилган аёл Arnasoy GOLD TEX тиковчилик корхонасига ишга жойлаштирилди.
Бундайин тадбирлар давом эттирилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати