29 Июл 2021 йил 647

Аёлни изланг!

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Тошкентлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўғирланган пулининг топилишида ёрдам сўраган. Маълум бўлишича, А.У. Жиззах шаҳри ҳудудида “Nexia”сини қолдирган пайтда кимдир автоулов юкхонасида бўлган 2 миллион 400 минг сўмни ўғирлаб кетган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят Шароф Рашидов тумани Ховостлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, уй бекаси томонидан содир этилгани аниқланди. Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Text to speech