22 Ноябр 2021 йил
726
Аҳдида турмади
Пахтакор тумани Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро ички ишлар органларига Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи танишининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, ариза ёзган.
Шикоятда маълум қилинишича, шу йилнинг 3 сентябрида таниш “Нексия” олиб беришини айтиб, аризачидан 1 минг 400 АҚШ доллари олган. Аммо йигит аҳдида турмади. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.