10 Сентябр 2020 йил 488

Айбланувчи фирибгарлиги ва порахўрлиги учун жавобгарликка тортилади

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига Жиззах вилояти Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида яшовчи, 1963 йилда туғилган, МЧЖ раҳбари Д.А. мурожаат қилиб, вилоятнинг Зафаробод туманида барпо этилаётган цемент заводи теварагини девор билан ўраш билан боғлиқ пудрат ишларини амалга ошириш учун ундан 10 миллион сўм пора талаб қилишаётганлигини билдирган.

Пора сўраган Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Совунгарлик маҳалласида яшовчи, 1964 йилда туғилган Ю.Д. бу ишни танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Ю.Д. Жиззах шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори” АЖ ҳудудида 400 АҚШ олган вақтда ушланди. Бунгача у аризачидан 1 миллион олганди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Энди айбланувчи фирибгарлиги ва порахўрлиги учун жавобгарликка тортилади.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech