22 Июл 2021 йил 322

Ҳайдовчи нотўғри чамалади

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Тошкентлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида шу туманнинг Раваллиғ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Nexia” велосипедчини уриб юборди. Кўнгилсиз ҳодисага ҳайдовчининг автоуловни буришда масофани нотўғри чамалаганлиги сабаб бўлди.

Йўл-улов ҳодисаси оқибатида Шароф Рашидов тумани Қатортол маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи велосипед ҳайдовчиси ўнг оёқ болдир суягининг очиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга текширув ўтказилмоқда.

Text to speech