19 Май 2020 йил 709

Ҳайдовчи ухлаб қолди, натижада...

Куни кеча Дўстлик тумани Манас қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи “Манас-Наврўз” 4/P-286 йўлининнг 11 километрида йўл улов ходисаси содир этилди.

Бахмал тумани, Сангзор қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1976 йил туғилган Б.А. “Дамас” русумли автоуловни Бахмал тумани йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётганида рулда ухлаб қолган. Натижада “Дамас” йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган Дўстлик тумани, Ғофур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1964 йил туғилган Б.Б. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинага урилган.

“Нексия” салонида бўлган йўловчи пешона, чап яноқ соҳалари йиртилиб шилиниши ва бош мия чайқалиши ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч бўлимига ётқизилган.

Суриштирув ишлари давом этмоқда.   

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech