22 Июл 2021 йил 646

Ҳайдовчини бир лаҳза уйқу элитди

Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 961- километрида “Соbalt”ни бошқариб келаётган, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро ухлаб қолди. Натижада “Соbalt” йўл четидаги темир тўсиққа урилган.

Ушбу кўнгилсиз ҳодиса оқибатида автоулов йўловчиси, Ғиждувон тумани Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс чап кўкрак суяги ҳамда 2-,3- чап қовурғалари ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Text to speech