30 Ноябр 2021 йил 784

Қайрилиш кўнгилсиз ҳодисага сабаб бўлди

Жиззах шаҳрининг Ўратепалик маҳалласи ҳудудида Шароф Рашидов туманининг Тоқчилик қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.О. бошқарувидаги “Нексия” билан қайрилмоқчи бўлди.

Бу ҳаракат туфайли “Нексия” “Дамас” билан тўқнашди. Оқибатда “Дамас” ҳайдовчиси Ф.Б.нинг укаси, Шароф Рашидов тумани Гандумтош қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.Б. ўнг қўл билак соҳаси тепа қисми ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Text to speech