5 Январ 2021 йил 576

Қайта жиноятларга йўл қўйилмайди

Бахмал туман ИИО пробация гуруҳи назорати остида жазо ўтаётган маҳкумлар иштирокида қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш уюштирилди. Тадбирда Жиззах вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш (бошқармаси) бўлинма бошлиғи, майор О.Худойназаров, Бахмал тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, майор Ў.Холматов сўзга чиқди.

Йиғилиш давомида сайёр суд ўтказилди. Бу  жараёнда бир нафар маҳкумнинг жазоси оғирроқ турдаги жазога алмаштирилди. Шунингдек, бир нафар маҳкум муддатидан олдин шартли озод этилди.

 Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech