16 Июл 2020 йил 666

Ака-ука ота-ўғил томонидан калтакланди

Дўстлик тумани ички ишлар бўлимига Саноатчилар маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ака-ука А.С., А.С. лар мурожаат қилиб, Ободонлаштириш бошқармаси ишчиси 1973 йил туғилган У.И. ўғли 1997 йил туғилган М.И. билан кечаси яшаш уйига келиб юз ва тана соҳаларига тан жароҳати етказганлиги ҳақида хабар берди.

Шикоятчиларнинг билдиришича, ота-бола маст бўлишган.

Ака-укалар тиббий хулосага кўра соғлигининг бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати олишган. Ҳолат юзасидан Ўзбекситон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech