30 Май 2020 йил 657

Ғалла пайҳон қилинди

Пахтакор тумани, Нурли Пангат қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1994 йил туғилган А.О.нинг 3 бош қорамоллари “Пангат булоғи” фермер хўжалигининг 1 сотих ғалла майдонини пайҳон қилган. Натижада фермерга етказилган зарар 223 минг сўм баҳоланган.

Ушбу ҳуқуқбузарлик туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан аниқланган бўлиб, шунга ўхшаш ҳолат Дўстлик тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳам қайд этилди.

Маълум бўлишича, Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1961 йил туғилган П.Х.нинг 5 бош қўйлари маҳалла ҳудудидаги манзарали ўсимликларни пайҳон қилиб, туман ободонлаштириш бошқармасига 210 минг сўм моддий зарар етказган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech