30 Июн 2020 йил 726

Ғалла талон-тарождан сақлаб қолинди

Жорий йилнинг 29 июнь куни Пахтакор туман ички ишлар ходими томонидан ғалла маҳсулоти талон-тарождан сақлаб қолинди.

Ғалаба маҳалласида истиқомат қилувчи 1998 йил туғилган Ш.Ж. “Юрт ютуғи” фермер хўжалиги дала майдонида ўрим бўлаётганида 200 кг буғдой маҳсулотини юк автомашинасидан ноқонуний равишда олиб кетаётгани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech