10 Июн 2020 йил 555

Ғаллани талон-тарож қилганди

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Мирзачўл тумани, Мирзадала шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида “Газ- 53” русумли автоулов тўхтатиб, текширилганида автотранспорт юкхонасида 180 килограмм буғдой борлиги маълум бўлди. Суриштирув давомида Бахмал тумани, Мўғол қишлоғида яшовчи, 1995 йилда туғилган ҳайдовчи М.У. ғаллани Туркистон сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “АПК Мирзачўл УК” кластерига тегишли дала майдонидан талон-тарож қилганлигини тан олган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech