25 Феврал 2020 йил 2132

Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими спорт залининг очилди

Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими спорт залининг очилиш маросимида вилоят ички ишлар бошқармаси, ҳокимлик, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. Тадбир аввалида мамлакатимизда ички ишлар органлари тизимида кечаётган ислоҳотлар, хусусан, соҳа вакилларининг жанговар шайлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, узунлиги 30, эни 16, баландлиги
11 метрлик ушбу иншоотда ходимларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган. Чунончи, вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан  югуриш йўлакчаси, брус, теннис столи каби 10 дан ошиқ спорт анжомлари ажратилди. Натижада ходимларда енгил ва оғир атлетика ҳамда самбо ва бокс билан мунтазам шуғулланиш имконияти пайдо бўлди.  

Илгари соҳа вакилларининг жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилган машғулотлар туман марказий ўйингоҳида уюштириларди. Ички ишлар бўлимида спорт залнинг бўлиши шахсий таркибнинг жанговар шайлиги ва жисмоний салоҳиятини ошириш, саломат бўлиши ва руҳий енгиллашувини таъминлашда қўл келади.

Шунингдек, бу ерда ходимларнинг оила аъзолари ҳам спорт билан шуғулланишлари мумкин. Келгусида спорт анжомлари сони янада оширилади. Айтганча, яқин кунларда соҳавий хизматлар ўртасида теннис, кураш, мини футбол мусобақалари ўтказиш кўзда тутилмоқда. Икки нафар ходим спорт мураббийлигига жалб этилди. 2020 йилда Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими футбол майдонига сунъий қоплама тўшаш режалаштирилган.

 

Text to speech