7 Сентябр 2020 йил 565

Ҳалол ва фидойи

Ҳавотоғ – Янгиобод туманининг чекка жойи Тожикистон Республикасига чегара ҳудудда жойлашган қишлоқ фуқаролар йиғини. Маҳаллада ўз номи билан тоғнинг мусоффо ҳавоси кезиб юради. Ушбу ҳудуд гавжум бўлиши билан бирга осойишта ва тартибли. Бунинг ўзига хос сабаблари бор алабатта. Мазкур маҳаллага хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори катта лейтенант Сафарбой Ўралов фаоллар билан мустаҳкам ҳамкорликни, фуқаролар билан яқин ва дўстона мулоқотни йўлга қўйган.

Мақоламиз қаҳрамони эрта тонг билан ишга шошади. У қишлоқ фуқаролар йиғини раиси ҳамда маҳалла фаоллари билан биргаликда “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”да амалга ошириладиган тадбирларини маслаҳатлашиши, белгилаб олиши зарур.

Айтиш жоизки, Сафарбой Ўралов пандемия даврида маҳалла аҳолисининг саломатлигини асраш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш, жумладан уларни озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари билан таъминлашда бевосита қатнашди. Жорий этилган карантин чекловлари сабабли ҳудудда тартиб-қоидаларга амал қилинишини қатъий назоратга олди.

Осойишталигимизнинг жонкуяр посбони касбига пухта, ишига ҳалол бўлиши билан бирга ҳавас қилса арзийдиган оила бошлиғи. У турмуш ўртоғи Ойширин Ўралова билан икки қиз ва бир ўғилни яхши ниятларда тарбиялаб келмоқда. Айтадиган бўлсак, Ойширин Ўралова ҳам турмуш ўртоғининг тинимсиз меҳнатлари, халқимизга тегаётган фойдаси, ҳудуд аҳолсига кўрсатаётган ёрдамларини чексиз қадрлайди, бундан фахрга тўлади.

Қисқаси, Сафарбой Ўралов хизмат фаолияти давомида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиб келиши билан бирга, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш борасида ҳам ташаббуслар кўрсатиб келмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech