18 Январ 2021 йил 601

Амалиёт ўтаётган курсантларга тегишли тавсиялар берилди

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг 35 нафар курсантлари вилоятимиздаги ҳудудий ички ишлар бўлимларида амалиёт ўтамоқдалар. Жорий йилнинг 18 январидан 24 апрелига қадар давом этадиган мазкур амалиёт аввалида вилоят ички ишлар бошқармасида йиғилиш ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг 3- босқич курсантлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида уюштирилган йиғилиш аввалида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Олимжон Абдуллаев битирув малакавий иши олди амалиётини ўташ тартиблари тўғрисида атрофлича сўз юритди. Амалиёт давомида курсантларга умумий йўриқномалар бериб борилади, саф кўриклари ташкил этилади. Курсантлар ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг фаолиятини ўрганиш, мавжуд шарт-шароитлар билан бевосита танишиш, ўзларида бошланғич касб маҳорати ва иш кўникмаларини шакллантириш имконига эга бўлишади. Бу эса уларнинг ўқиш даврида эгаллаган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Йиғилишда амалиёт ўташ учун яратилган шароитлар, соҳага оид қонун ҳужжатларининг моҳияти, тизимда кечаётган ислоҳотлар, хизмат интизоми, ички ишлар ходимлари риоя этишлари лозим бўлган одоб-ахлоқ қоидалари, хавфсизлик меъёрлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Курсантлар орасида тарбиявий ишларни ташкил этиш бўйича тавсиялар билдирилди. Тадбирда кўтарилган масалалар юзасидан соҳавий хизматлар раҳбарлари, фахрийлар ва ота-оналар сўзга чиқдилар.

Йиғилишда курсантлар таълим йўналишиларига кўра тегишли соҳавий хизматларнинг бой амалий тажрибага эга ходимларига бириктирилди. Битирув малакавий иши олди амалиётига раҳбарлик қилиш ва ўтказилишини назорат қилиш ҳудудий ички ишлар бўлимлари бошлиқларига топширилди.

Text to speech