14 Январ 2021 йил 501

Ҳамкасбимиз Аслиддин Жалоловга давлат мукофоти топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони асосида Мирзачўл тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Аслиддин Жалолов “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди.

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззах вилояти ҳокимлигида ташкил этилган байрам тантанасида давлат мукофотини ҳамкасбимизга вилоят ҳокими Эргаш Салиев топширди.

Подполковник Аслиддин Жалоловни чин дилдан қутлаймиз. Мукофот муборак!

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech