21 Май 2020 йил 728

Аммиакли селитра кимга мўлжалланганди?

Ички ишлар органлари ходимлари Тошкент – Термиз М-39 йўлининг Шароф Рашидов тумани, Шариллоқ маҳалласидан ўтган қисмида Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия”ни текширганларида автоулов салонида оғирлиги 750 килограмм бўлган 15 қоп аммиакли селитра борлиги маълум бўлди.

Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласида яшовчи, 1973 йилда туғилган Б.Ў. минерал ўғитни Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидан олиб, Бахмал туманига сотиш учун олиб кетаётганлигини билдирган. Ҳолат бўйича суриштирув ўтказилмоқда.

Text to speech