1 Июн 2020 йил 612

Ана селитра, мана карбамид

31 май куни соат 5.20 да Арнасой туманидаги Янгибўстон ҚФЙ ҳудудидаги блок-постда “Хундай-портер” русумли автоулов тўхтатиб текширилганида автомашина юкхонасида 24 қопда 1 минг 200 килограмм аммиакли селитра ҳамда 16 қопда 800 килограмм карбамид минерал ўғитлари ноқонуний олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Автоулов Мирзачўл тумани, Ўзбекистон қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 1997 йилда туғилган А.Ҳ. бошқарувида бўлган. Қонунбузарлик ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан фош этилди.   

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech