29 Сентябр 2020 йил
582
Қаровсиз қолган қорамол
Пахтакор тумани Мингчинор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 1997 йилда туғилган П.Р. ўзига тегишли бўлган бир бош қорамолини эътиборсиз қолдирган. Натижада, қаровсиз қолган ҳайвон шу манзилда жойлашган фермер хўжаликнинг 3 сотих пахта майдонини пайҳон қилиб, фермер хўжаликка моддий зарар етказаётган пайтда фермер томонидан қорамол ушланган ва туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати