4 Январ 2021 йил
611
Аслида ўғирлик қандай содир этилганди
Жорий йилнинг 2 январга ўтар кечаси Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Халқобод маҳалласи ҳудудидаги савдо дўконидан 2 миллион 900 минг сўм пул ҳамда 19 дона ароқ ўғирланган. Бу тўғрида ички ишлар органларига дўкон эгаси Жиззах шаҳрининг Бунёдкор маҳалласида истиқомат қилувчи Н.Б. хабар берди. Жиноят дўкон ойнасини синдириш йўли билан амалга оширилган.
Соҳа вакиллари томонидан олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида ўғирлик Халқобод маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган В.К. ҳамда унинг қўшниси бўлган 7- синф ўқувчиси Ж.С. томонидан содир қилингани аниқланди. Айбланувчилардан 1 миллион 800 минг сўм пул ҳамда 17 дона ароқ ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.