29 Май 2020 йил
531
Қассобликда карантин қоидасини бузган шахс маълум бўлди
Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан Қассоблик маҳалла фуқаролар йиғинида карантин қоидасини бузиш ҳолати аниқланди.
Маълум бўлишича, Бобур маҳалласида истиқомат қилувчи 1997 йил туғилган Х.Ж. Қассоблик маҳалласида жойлашган кафеда мижозларга чилим чекишлари учун шароит яратиб берган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати