19 Сентябр 2020 йил 505

Автомашинадан пул ўғирлаган фуқаролар қўлга олинди

Жорий йилнинг 13 сентябръ куни Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1981 йилда туғилган П.Ш.  мурожаат қилиб, “Нексия” русумли автомашинасидан номаълум шахс пулларини ўғирлаб кетганини билдирди.

Ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув ишлари давомида мазкур жиноятни Пахтакор тумани, Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2004 йилда туғилган Қ.Ғ. ва Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 2004 йилда туғилган Х.Ж. лар содир этганлиги аниқланди. Улардан пуллар ҳамда жиноятни содир этишда фойдаланилган буюмлар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Дарвоқе, ушбу жиноятни аниқлаш давомида мазкур фуқаролар томонидан яна бир қанча жиноятларнинг содир этилгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech