4 Феврал 2021 йил 671

Автоулов юкхонасидаги қўй

Фориш туманининг чекка Қизилқум маҳалла фуқаролар йиғинида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари тунги соат 4.00.да фермер хўжалиги ҳудудида ҳаракатланаётган “Lacetti”ни тўхтатиб, текширганларида автоулов юкхонасида 1 бош қўй борлиги маълум бўлди.

Олиб борилган суриштирув давомида Фориш туманининг Учма қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи “Lacetti” ҳайдовчиси Т.А. ушбу қўйни танишлари Р.А. ҳамда Ш.Т. билан бирга Қизилқум маҳалла фуқаролар йиғинидаги дала майдонидан ўғирлаганликлари аниқланди.

Майда шохли мол шу ҳудудда яшовчи Қ.Д.га тегишли бўлган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech