23 Июл 2021 йил 700

Аёл орзу қилди, фирибгар пул ишлади

Жиззах вилояти Зафаробод тумани Беруний маҳалласида яшовчи аёл ўғлининг тез орада Жиззах Давлат педагогика институти талабаси бўлишига ишончи комил эди. Чунки шундай бўлишига 2020 йилнинг июнь ойида аёлдан 25 миллион сўмни нақд санаб олган Шароф Рашидов тумани “Учтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи шахс кафолат берганди.

Кўп ўтмай аёл алданганлигини тушунди ва фирибгардан 25 миллион сўм маблағини сўрай бошлади. Маблағини кқйтариб ололмаслигига амин бўлган жабрланувчининг ички ишлар органларига мурожаат қилишидан ўзга иложи қолмади. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзгатилган.

Text to speech