2 Июн 2020 йил 749

Бахмалда вилоят ички ишлар бошқармаси масъуллари иштирокида “КОВИД-19” профилактик тадбирлари ўтказилди

 

Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда масъул ташкилот вакиллари томонидан Агробанк очиқ акциядорлик тижорат банки Ўсмат филиалида карантин қоидаларига амал қилинмасдан ишлар олиб борилаётгани аниқланди. Чунончи, бинога кириш қисмига дизенфекция тўшамаси, тана ҳароратини ўлчаш мосламалари, қўлларни зарарсизлантириш воситалари ташкил этилмаган. Шунингдек, айрим банк ходимлари шахсий ҳимоя воситаларисиз, оралиқ масофаларни сақламаган ҳолда мижозларга хизмат кўрсатиб келган.

Мазкур қоидабузарлик юзасидан банк жамоаси иштирокида йиғилиш уюштирилди. Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Мансур Саттаров пандемия даврида ҳар қандай эътиборсизлик оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлиги хусусида сўз юритди. Муҳокама давомида эпедемияга қарши кураш қонунларини бузганлар белгиланган тартибда жавобгарликка тартилиши айтилди.

Дарҳақиқат, туманда коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга қаратилган барча чора-тадбирлар амалга оширилаяпти. Хусусан, эпедиомологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида 5 та блок постлар ташкил этилиб, назорат тадбирларига ички ишлар ходимлари, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар бўлими, санитария-эпидемиология осойишталик маркази вакиллари жалб этилган.

Карантин блок постлари назоратига вилоят ички ишлар бошқармаси масъуллари ҳам жалб этилган. Чунончи, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Гулбулоқ, Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги блок постда хизмат олиб бораётган ходимларнинг иш фаолияти билан танишиб, қўшимча топшириқ ва кўрсатмалар берди. Қисқаси, туманда коронавирус пандемиясига қарши профилактик тадбирлар режага мувофиқ олиб борилмоқда. Шундай бўлсада ҳар биримиз огоҳликни қўлдан бермай, карантин қоидаларига амал қилишимиз лозим.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати  

 

Text to speech