25 Март 2022 йил
800
Балиқларни Чинозга элтаётганди
Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах вилояти Арнасой тумани Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳаракатланаётган “УАЗ”ни тўхтатиб, текширдилар.
Мазкур жараёнда автоуловда ноқонуний равишда 209 килограмм балиқ олиб кетилаётгани аниқланди. Тошкент вилояти Чиноз тумани Янгичиноз маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс ноқонуний юк ҳақида айтарли маълумот бера олмади. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.