29 Июн 2020 йил 593

Барчаси инсон манфаатлари учун

Пахтакор туманида 3-сектор масъуллари томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. “Нурли Пангат” қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Нуриддин Қаршиев марҳум қизининг 3 нафар фарзандларини васийликка олган. Маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ушбу хонадон эҳтиёжманд оилалар рўхатига киритилган. Уларга карантин шароитида қатор давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан ёрдам кўрсатилмоқда. Хусусан 3-сектор масъуллари жорий йилнинг май ойида бузоқли сигир беришган эди. Ҳозирда эса соҳа вакиллари хонадонда олиб борилаётган қурилиш-тиклаш ишларига бош бўлишган.

Худди шундай, Боғишамол қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1989 йил туғилган Рисолат Қаршиева ҳам 3 нафар вояга етмаган фарзандларини ишсиз бўлгани сабаб моддий таъминотида қийналиб келаётган эди. Унинг 3-сектор штабига иш топишда амалий ёрдам бериши тўғрисида билдирган мурожаати ижобий ҳал этилди. Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Гулноз Мустафоеванинг ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги инобатга олиниб “Янги пахта шонаси” фермер хўжалиги ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратилишига ёрдам кўрсатилди. Умуман олганда, яна 44 нафар эҳтиёжманд оилаларга мана шундай ер майдонлари бўлиб берилди.  

Хуллас, туманда карантин вақтида кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва мазкур қатламни ижтимоий ҳимоялаш, ишга жойлаштириш каби хайрли ишлар давом эттирилмоқда.

 

 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

 

 

Text to speech