29 Июл 2021 йил
552
“Бекинмачок” ўхшамади
Жиззах шаҳрининг Сайилжойи маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро фирибгарлик жиноятини содир этгач, кўздан ғойиб бўлиб қолиш чораларини қидира бошлади. Чунки ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари унинг қилмиши юзасидан суриштирув ўтказишга киришгандилар.
Хуллас, жазога тортилиши аниқ бўлиб қолган ушбу шахс Самарқанд шаҳрида яширинди. Шу боис жорий йилнинг 1 июль куни унга нисбатан қидирув эълон қилинди. Аммо қочоқ узоқ яширина олмади. Ички ишлар органлари ходимлари у беркинган манзилни аниқлаб, қўлга олдилар. Айни вақтда фуқаро ҳибсхонада.