3 Октябр 2020 йил
564
Бир эзгулик иккинчисини дунёга келтиради
Бугун Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан Жиззах шаҳридаги 29- сон манзил колониясида жазони ўтаётган 10 нафар маҳкумларнинг жиноий ишлари кўриб чиқилди.
Суд ушбу маҳкумларнинг барчасининг жазосини енгиллаштириб ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм ўқиди.
Суд жараёнида маҳкумларга қонун ва тартибларга қаътий амал қилиш юзасидан тушунчалар берилди.
Маълумот ўрнида айтиш керак, сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида улкан ўзгаришлар юз бераётир. Чунончи, жазони ўтаётган фуқароларни авф этиш орқали уларга тўғри йўлга қайтиш имконияти берилмоқда. Мазкур ислоҳотлар ушбу нақлни ёдимизга туширди. Бир эзгулик иккинчисини дунёга келтиради. Демоқчи бўлганимиз, бошқа адашманг.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.