8 Июн 2020 йил 602

Бола йўл-улов ходисаси оқибатида вафот этди

Жорий йилнинг 7 июнь куни соат 18:05 ларда Зарбдор тумани Оқбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1996 йил туғилган Н.Ж. “Нексия” русумли автомашинани Зарбдор-Пшағор йўналишида бошқариб кетаётиб шу маҳаллада яшовчи 3 ёшли болани уриб юборган.

Бола тан жароҳати олиши натижасида туман тиббиёт бирлашмаси болалар жонлантириш бўлимига келтирилган ва тиббий муолажаларга қарамасдан ҳаётдан кўз юмган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати 

Text to speech