17 Сентябр 2020 йил
503
Бозордаги ўғри қўлга олинди
Зомин тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Янгиобод тумани, Баландчақир қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1980 йил туғилган Д.З. мурожаат қилиб, Даштобод шағарчаси ҳудудидаги буюм бозорида юрган вақтда сумкасидан 1 миллион сўм пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирди.
Ўтказилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноят Фарғона вилояти, Учкўприк туманида истиқомат қилувчи 1966 йил туғилган фуқаро томонидан содир этилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати