4 Июн 2020 йил 612

БУЮКЛАРНИНГ АЖАБТОВУР ОДАТЛАРИ

Марихуанани севган президент

 АҚШнинг машҳур президенти Жорж Вашингтон боғдорчиликка жуда қизиққан. У айниқса томорқасида ўсадиган марихуаналарга ўзгача меҳр қўйганди. Мазкур гиёҳнинг сарҳуш қилувчи хусусиятлари сиёсатчини умуман қизиқтирмаган.

 Саводсиз, лекин ёзувчи

Буюк ёзувчи Ганс Христиан Андерсен қарийб саводсиз бўлган. У шунақа кўп имло ва грамматик хатоларга йўл қўйганки, бир неча қизни кўчирувчи сифатида ёллашига тўғри  келарди. Котибалар эртакчига жуда қимматга тушган. Аммо бусиз иложи йўқ эди. Чунки Андерсеннинг қўлёзмаларини нашрлар қабул қилмаган.

Бир пақир сув ва 64 дона қаҳва уруғи

Бетховен соқол олиш унинг илҳомини бўғишига амин бўлган. Шу сабаб ижод қилиш олдидан ҳеч қачон юзига устара теккизмаган. Қизиғи, мусиқа басталашдан олдин бошига бир пақир совуқ сув қуйган. Фикрича, бу усул миясининг тўла қувват билан ишлашини таъминлаган.

Хизматкорлари эса композиторнинг яна бир эркалигига кўникишларига тўғри келган. У 64 дона қаҳва уруғидан ичимлик тайёрлашни буюрган. Қаҳва уруғи битта кўп ёки битта кам бўлиши мумкин эмас эди.  

Қабристондаги концерт

Николо Паганини ижодий қувват олиш учун узоқ вақт қабристонда скрипкада концерт берган. Штраус бўлса қарийб чопиш ҳолатида мусиқа яратган. Бастакор ўзининг машҳур вальсларини хонадан хонага югуриб ёзган. Композиторнинг ҳаракат йўналишига мос равишда столлар қўйилиб, улар устидан қоғоз ва патқаламлар жой олган.

Тиш ювган йўлбарсни  кўрганмисиз?

Бенжамин Франклин ҳеч қачон жиддий ишга пишлоқсиз киришмаган. У мазкур емак фикрларини жамлашига ёрдам беришига қаттиқ ишонган.

Мао Цзедун бўлса, умуман тишларини ювмаган, бу борадаги ишораларга: “Сиз ҳеч қачон йўлбарснинг шу ишни қилганини кўрганмисиз?”, дея жавоб қайтарган. 

Ижод жой танлайди

Шиллер оёғини совуқ сувли тоғорага солганича ижод қилган. Иоган Гёте эса фақат ҳар тарафи ёпиқ, ҳавоси димиқиб кетган хонада ёзган. 

Чарльз Диккенс бўлса 50 қатор ёзганидан сўнг бир қултум қайнаган сув ичишни қатъий тартибга айлантирган.   

Тобут энг қулай жой

Актриса Сара Бернар иш вақтида тик туриб ухлашнинг уддасидан чиққан. Унинг суҳбат давомида 15 дақиқа мудраб олиш одати бўлган. Тетик бўлиб уйғонгач, гапни қолган жойидан давом эттираверган.

Бундан ташқари уйида кўпинча тобутда ухлаган. Тўғри, ёши бир жойга етгач бу қилиғини ташлаган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech