12 Ноябр 2020 йил
644
Булоқбошилик ҳуқуқбузарга қонуний чора кўрилади
Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш ойлиги” доирасида ўтказилаётган тадбир давомида Ғаллаорол тумани Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тўхтатиб текширилган “Nexia” русумли автоулов юкхонасидан таркибида қимматбаҳо металлар бўлиши мумкин бўлган руда топилди.
“Nexia” ҳайдовчиси, булоқбошилик, 1992 йилда туғилган У.А. рудани Ғаллаорол туманидаги Маржонбулоқ олтин кони ҳудудидан қазиб олганлигини билдирган.
Қонунбузардан 20 килограмм руда ҳужжатлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати