8 Январ 2021 йил
                            
                                1057                            
                    Бўстонда автотранспортлар тўқнашди
Жиззах вилоятининг Зарбдор туманидаги Бўстон шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Қўқон - Жиззах” А-376 йўлининг 286- километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди. Яъни, Зарбдор тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р.Ж. бошқарувидаги “Nexia” қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган вилоятнинг Шароф Рашидов тумани Ёйилма маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.А. бошқарувидаги “УАЗ-452” русумли автоулов билан тўқнашган.
Оқибатда “Nexia” йўловчиси, Зарбдор туманининг “Шарқ юлдузи” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи З.Т. ўнг қўл билак суяги ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаяпти.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.