Буюк сиймога эҳтиром
Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида буюк мутафаккир, ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан қатор тадбирлар ўтказилди. Учрашувлар ва навоийхонлик кечаларида бобомизнинг амалга оширган эзгу ишлари ва мумтоз адабиётимиз ривожига қўшган ҳиссаси эътироф этилди.
“Навоий барҳаёт сиймо” шиори остида ўтган навоийхонлик кечасида лицей педагогик жамоаси ва ўқувчилари, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирок этдилар. Тадбирда навоийшунос олимлар темурий ҳукмдор Хусайн Бойқаро томонидан шеърият соҳибқирони дея улуғланган шоир беш асрдан ортиқ давр ўтсада ўзбек халқининг ардоқли фарзанди, мумтоз адабиётимиз асосчиси сифатида эъзозланиб келинаётгани таъкидланди. Кеча қатнашчилари томонидан билдирилганидек, Алишер Навоий асарларидаги комиллик ва инсонпарварварлик ғоялари хар бир киши учун дастуриламал десак хато бўлмайди.
Мутафаккир ижодида севги ва садоқат, инсонийлик, бағрикенглик ҳислатлари, табиат ва инсонлар ўртасидаги муносабатлар маҳорат билан ёритилган. Давлат ва жамоат арбоби, шоир таваллуди муносабати билан ўтказилган ушбу кеча Алишер Навоийнинг бой маънавий меросини янада чуқурроқ ўрганиш, ёш авлодни буюк бобокалонимиз билан фаҳрланиш, етук шахс бўлиш, бугунги тинч ва осуда кунимизнинг қадрига етиб, ўқиб-ўрганишга ундаши шубҳасиз. Тадбирда ўқувчилар томонидан буюк сўз санъаткори асарлари ва ҳаётидан сахна кўринишлари намойиш этилди, ғазаллари билан айтиладиган қўшиқлар янгради.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати