30 Июн 2020 йил
748
Чала битган бинодаги ишқий саргузашт фош этилди
Жорий йилнинг 29 июнь куни Пахтакор тумани, Дилором маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бинода, Жиззах шаҳар, Бунёд маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1997 йил туғилган, турмушга чиқмаган С.З. 30 минг сўм пул эвазига Ғалаба маҳалласида истиқомат қилувчи 1992 йил туғилган Н.Ж. билан жинсий алоқа қилаётгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати