21 Июл 2020 йил
616
“Чангалда” ҳуқуқбузар фош этилди
Бахмал тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан Гулбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида алкогол маҳсулотини ноқонуний сотиш ҳолати аниқланди.
Чангал қишлоғида истиқомат қилувчи 1992 йил туғилган М.О. яшаш уйи олдида жойлашган озиқ-овқат дўконида спиртли ичимлик маҳсулотини ноқонуний сотиб келган.
Ҳуқуқбузардан алкогол маҳсулотлари ҳужжатлаштириб олинди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати