2 Июн 2020 йил
803
Чигит қани, раис!
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан олиб борилган терговга қадар суриштирув ишлари давомида “Учтепа пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг собиқ раҳбари, Жиззах шаҳри, Навоий маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган О.Қ. 275 миллион 174 минг 300 сўмлик техник чигит ва пахта маҳсулотларини талон-тарож қилганлиги аниқланган. Жамиятнинг собиқ раҳбари жиноятни 2019 йилнинг пахта ҳосили учун тайёрланган техник чигитни “GOLDEN STAR OIL RM” масъулияти чекланган жамияти масъуллари билан келишган ҳолда содир этган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати