1 Июн 2020 йил
563
Чинободда карантин қоидаси бузилди
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Дўстлик тумани, Чинобод маҳалласидаги овқатланиш шохобчасида 3 нафар мижозга хизмат кўрсатилаётганлиги аниқланди. Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузган Дўстлик туманинг Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган якка тартибдаги тадбиркор Б.С.га нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати