11 Декабр 2020 йил 714

Чўпоннинг найранглари фош этилди

Шароф Рашидов тумани Тошкентлик маҳалласида яшовчи И.М. 2019 йил бошларидан 2020 йил 10 сентябр кунига қадар бўлган вақт оралиғида Жиззах шаҳри А.Навоий маҳалласида яшовчи М.К.га тегишли бўлган умумий нархи 379.700.000 сўмлик 254 бош қўй ва қўзини, бозор баҳоси 20.000.000 сўм бўлган 1 бош отни, бозор баҳоси 5.000.000 сўм бўлган 1 бош зотдор қўчқорини, бозор баҳоси 4.000.000 сўм бўлган 1 бош қорамолини талон-тарож қилган. Жабрланувчи чорва молларини чўпон И.М.га боқиб бериш учун топширганди.  

Бундан ташқари И.М. Шароф Рашидов тумани Яхтанлик маҳалласида яшовчи М.Т.нинг бозор баҳоси 122.300.000 сўм бўлган 85 бош қўй-қўзиларини боқиш учун олади. Аммо чўпон 2017 йилдан то 2020 йил 10 сентябр кунигача бўлган вақт оралиғида мазкур қўйларнинг 20 бошини сотиб юборади. 2020 йил 10 сентябр куни эса қарзини қоплаш учун 57 бош қўй ва 8 бош қўзиларни М.К.га бериб юборади.

Шунингдек, Шароф Рашидов тумани Нурлиқуёш маҳалласида яшовчи Ш.И. ҳам чўпон И.М.га ишонган эди. У чўпонга бозор баҳоси 30.000.000 сўмлик 20 бош қўйларини топширган. Кейинчалик маълум бўлишича қўйларнинг 16 бошини қарзи ҳисобидан М.К.га бериб юборган. Қолган 4 бош қўй эса ўлдига чиққан.

Шунингдек, чўпон Ш.Рашидов тумани Тошкентлик маҳалласида яшовчи У.Н.га тегишли бўлган бозор баҳоси 10.050.000 сўм бўлган 8 бош қўй-қўзини, Раваллиқ маҳалласида яшовчи Н.М.га тегишли бозор баҳоси 4.500.000 сўм бўлган 3 бош қўйни, Янгиобод маҳалласида яшовчи Б.М.га тегишли бўлган бозор баҳоси 4.700.000 сўмлик 4 бош қўй-қўзини боқиш учун олиб, чорва молларини М.К.га қарзини тўлаш учун бериб юборади.

Чўпон ўғриликка ҳам қўл урган. У Шароф Рашидов тумани Қулписар маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонидаги қўрадан Шароф Рашидов тумани Қўшкўприк маҳалласида яшовчи Ф.Ж.га тегишли бозор нархи 320.100.000 сўм бўлган 210 бош қўй ва 6 бош қўзиларини ўғирлаб, қарзини тўлаш учун М.К.га бериб юборади.

 Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноят фош қилиниб, жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

 

Text to speech