15 Август 2021 йил
568
“Damas” эшак-аравани уриб юборди
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги Жиззах – Фориш – Қизилча 4Р-38 йўлининг 12- километрида Шароф Рашидов тумани Куёвбоши маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.И. бошқарувидаги “Damas” йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган эшак-аравани уриб юборди.
Оқибатда эшак-аравада бўлган, Шароф Рашидов тумани Янгидиёр маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи К.Қ. кўкрак қафаси ёпиқ жароҳати, 3-,4-,7-,8- чап қовурғаларининг синиши ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.