21 Июл 2021 йил 570

“Damas” эшиги очиқ қолса...

Жиззах вилояти Зафаробод тумани Писталикент шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Жиззах шаҳридаги савдо маркази қаршисида қолдирган “Damas”идан кимдир 2 миллион 500 минг сўм пулини ўғирлаб кетганлигини билдирди. Ўғрига автомашина эшигининг очиқ қолдирилгани қўл келган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур қонунбузарлик Андижон шаҳрининг Ўзбекистон маҳала фуқаролар йиғинида яшовчи шахс томонидан содир этилгани аниқланди. Айбланувчидан ўғирланган пул ҳужжатлаштириб олинди.   

Text to speech